Тер Штеген “Барселона” раҳбариятидан хафа бўлди
Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ОАВда “кўк-анорранглилар” унинг жамоани тарк этишини хоҳлаётгани ҳақидаги хабарлардан норози бўлди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, германлик посбон бу маълумотлар “Барселона” ташаббуси билан пайдо бўлган деб ҳисобламоқда. Шу сабаб тер Штеген испан грандининг ушбу хатти-ҳаракатларидан ранжиди.
Қайд этилишича, 33 ёшли голкипер “Барселона”ни тарк этмоқчи эмас. У жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлганини ҳис қилмоқда ва асосий таркибдан жой олиш учун курашишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ каталонияликлар тер Штегеннинг жароҳатидан тузалганидан кейин ўзини тутиши сабаб у билан хайрлашмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жумладан, немис дарвозабони Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Интер”га (4:3) қарши ўйин учун қайдномага киритилмагани туфайли жамоа билан Миланга учишдан бош тортган.