locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сурхон» - «Пахтакор». Ўзбекистон Кубоги превьюси

Тошкентдаги беллашув соат 19:00да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сурхон» - «Пахтакор». Ўзбекистон Кубоги превьюси
Фото: Пахтакор ПФК

18 май куни Ўзбекистон Кубоги 2-турида "Пахтакор" "Сурхон"га қарши ўйнайди. Баҳс Термиздаги стадион майсаси талаб даражада эмаслиги сабабли Тошкентда бўлиб ўтади.

"Сурхон" билан жамоамиз 2003 ва 2019 йил кубок баҳсларида тўқнаш келган. 2003 йил Термизда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган "Шерлар" Тошкентда ушбу рақибни 7:1 ҳисобида тор-мор этишганди. 2019 йил чорак финалда ҳам жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритган. Ўша мавсумларда "Пахтакор" кубокка эга чиққан.

"Сурхон" ва "Пахтакор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 2-тур ўйини "Пахтакор" стадионида 18 май, душанба куни соат 19:00да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг