«Сурхон» — «Пахтакор» бахси Тошкентда ўтказилади
Бу ҳақда Сурхон матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Пахтакор ПФК
Ўзбекистон кубоги “Г” гуруҳи 2-тури доирасидаги “Сурхон” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув дастлаб Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида жойлашган “Сурхон Арена” стадионида ўтказилиши белгиланган эди.
Бироқ стадион майсасининг ва функционал ҳолати қониқарсиз ҳолатга келиб қолганлиги ва майдон майсасини парваришлаш ишлари олиб борилиши сабабли ҳар икки клуб — “Сурхон” ва “Пахтакор” профессионал футбол клублари раҳбарияти ўзаро келишувга эришди.
Унга кўра, мазкур учрашув Тошкент шаҳрида жойлашган Пахтакор Марказий Стадионида ўтказилиши режалаштирилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист