Суннатилла Абдуллажонов «Хоразм»ни тарк этди
Футболчи Суперлигада 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди, 5 та ассистни амалга оширди.
Фото: Хоразм ПФК
2025 йилги мавсумни “Хоразм” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Суннатилла Абдуллажонов урганчликларни тарк этди.
29 ёшли футболчи келгусидаги фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши кутилмоқда. Унга бир қатор жамоалар қизиқмоқда.
Sports24.uz маълум қилишича, Абдуллажоновга водий ва воҳа жамоалари томонидан таклифлар бор.
Футболчи Суперлигада 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди, 5 та ассистни амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист