locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стефано Пиоли Роналду сабаб ёзда “Ан-Насср”ни тарк этади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стефано Пиоли Роналду сабаб ёзда “Ан-Насср”ни тарк этади
ФОТО: Getty Images

Саудиянинг “Ан-Насср” клуби бош мураббийи Стефано Пиоли жорий мавсум охирида лавозимини тарк этади. Бу ҳақда La Republica нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, италиялик мутахассис Криштиану Роналду билан зиддиятга бораётгани ва қониқарсиз натижалар сабаб жамоани тарк этади.

Айтилишича, Пиоли ёзда “Рома” бошқарувига келишиши мумкин.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Пиоли “Ан-Насср” билан амалдаги шартномага кўра йилига 12 миллион евро маош олади. Битимда шу йилнинг июн ойида шартномани бекор қилишга рухсат берувчи банд бор.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг