Симоне Инзаги “Барселона”га қарши ўйин ҳақида: “Биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди”
“Интер” бош мураббийи Симоне Инзаги “Барселона”га қарши Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.
“Биз фантастик ўйин гувоҳи бўлдик. Ярим финал ўйинлари қийин эканини аввалдан яхши билардик. Биз ҳатто ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Менга бугунги алмаштиришларимизнинг ўйинга кўрсатган таъсири жуда ёқди.
Мухлисларимиз жуда яхши билишади, биз қийин дамларда ҳам боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Сешанба оқшоми биз учун финалга тенг бўлишини ҳам яхши биламиз”, - дейди Инзаги.
Маълумот учун, “Барселона” ва “Интер” ўртасидаги жавоб ўйини 6-май, сешанба куни бўлиб ўтади. Учрашув ғолиби ПСЖ - “Арсенал” жуфтлиги ғолиби билан финалда тўқнаш келади.