Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига номзодлар эълон қилинди
ФОТО: Getty Images
Чемпионлар лигаси
30.04.2025, Як.
Барселона
3
Интер М
3
UEFA матбуот хизмати Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига номзодларни эълон қилди.
Унга кўра, ушбу соврин учун ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиния ва “Интер” ҳимоячиси Дензел Дюмфрис кураш олиб боради.
Маълумот учун, Витиния “Арсенал”га қарши ўйинда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У ўйинни 96,2 фоиз узатмалар аниқлиги билан якунлади.
Дюмфрис эса “Барселона”га қарши ўйинда 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист