Керрик: «Ҳеч кимнинг асосий таркибдаги ўрни кафолатланмаган»
Керрик: «Ҳеч кимнинг асосий таркибдаги ўрни кафолатланмаган»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан журналистлар саволларига жавоб берди.
«Қизил иблислар» 13 октябр, сешанба куни Испания пойтахтида меҳмон бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 14 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Англиялик мутахассис шогирдлари олдиндаги мураккаб синовларга тайёр эканини таъкидлаб, жамоадаги рақобатга ҳам алоҳида тўхталди.
«Атлетико»га қарши ўйинда бизни нима кутаётганини яхши биламиз. Биз тайёрмиз. Олдимизда иккита қийин учрашувдан иборат муҳим ҳафта турибди ва бу баҳсларни интизорлик билан кутяпмиз.
Жамоа ичида кечаётган жараёнларни кузатиб, барча футболчилар ишга тўлиқ жалб этилганини кўриб турибман. Ҳеч кимга асосий таркибдаги ўрин кафолатланмаган. Биз охиригача курашамиз», — дея Каррикнинг сўзларини келтиради The Touchline.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида ўз майдонида Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.