locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродов яқин вақт ичида Туркия клуби билан шартнома имзолайди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродов яқин вақт ичида Туркия клуби билан шартнома имзолайди
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби билан шартнома имзолаш учун Туркияга етиб борди. Бу ҳақда журналист Якуб Чинор хабар бермоқда.

Манбага кўра, Шомуродов айни пайтда Истанбулда бўлиб турибди. У клуб билан ҳар томонлама келишувга эришган, яқин кунларда расмий шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум “Рома” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “бўрилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилда якунга етади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг