locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шесни \"Барселона\"да қолади

У шартномасини икки йилга узайтиради
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шесни "Барселона"да қолади
Фото: Getty Images

Польшалик дарвозабон Войцех Шесни “Барселона” билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, у клуб билан икки йиллик шартнома имзолайди. Клуб дарвозабон билан битимни узайтириш масаласида фақат расмиятчилик ишлари қолган.

"Барселона" октябрь ойида Марк-Андре тер Штегеннинг оғир жароҳатидан кўп ўтмай, Войцех Шесни билан шошилинч равишда шартнома имзолади. Шесни ўшандан бери "кўк-анорранглилар" сафида 30 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ўтказиб юборган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг