Саудия Суперкубоги. «Ан-Наср» бир киши кам ўйнаган ҳолда «Ал-Иттиҳод»ни енгди ва финалга чиқди
Фото: Getty Images
Гонгконгда Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали доирасидаги "Ан-Наср" - "Ал-Иттиҳод" учрашуви бўлиб ўтди.
Бу баҳсда риёдликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда 10-дақиқада Садио Мане ҳисобни очди. 16-дақиқада Стивен Бергвейн мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Криштиану Роналдунинг узатмасидан сўнг Жоау Феликс гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, “Ан-Наср” финалга йўл олди. Ярим финалнинг иккинчи баҳсида “Ал-Аҳли” клуби “Ал-Қодисия”га қарши ўйнайди.
Саудия суперкубоги. Ярим финал
Ан-Наср — Ал Иттиҳод 2:1
Голлар: Мане (10), Феликс (61) — Бергвейн (16).
Баҳром Бобонов
Редактор