Саудия клуби \"Реал\" ҳимоячисига икки йиллик шартнома таклиф қилди
ФОТО: Alterphotos
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Лукас Васкес жорий мавсум охирида эркин агентга айланади.
Футболчига ҳозирда Саудия Арабистонидан бир қатор фойдали таклифлар бўлмоқда. Ҳозирда унга энг кўп қизиқиш билдирмоқдаган жамоа "Ал-Қадисия" бўлиб турибди.
Хабарларга кўра, Васкесга икки йиллик шартнома таклиф қилинмоқда. Агар келишув амалга ошса, испаниялик футболчи ҳар бир мавсум учун 15 миллион евро дан кўпроқ маош олиши мумкин.
Маълумот учун, Васкес жорий мавсум клуб сафида жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 3,5 миллион евро га баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист