Саудия Қирол Кубоги. «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Иттиҳод»га мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди
Саудия Қирол Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда «Ан Наср» ва «Ал Иттиҳод» ўзаро тўқнаш келди ва якунда меҳмонлар 2:1 ҳисобига эга бўлишди.
Дастлаб ҳисоб 15-дақиқада Карим Бензема томонидан очилди. 30-дақиқада Анжело мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Ҳуссем Ауар «Ал Иттиҳод»га ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланди.
Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду учрашувни голсиз тарк этди.
Шу тариқа, «Ал Иттиҳод» ушбу ғалабаси орқали турнирнинг 1/4 финалига йўлланма олди.
Саудия Қирол Кубоги. 1/8 финал
«Ан Наср» — «Ал Иттиҳод» 1:2
Голлар: Анжело (30) — Бензема (15), Ауар (45+2).
Ан Наср – Бенто, Бушал (Ал Ҳассан, 85), Симакин (Ал Амри, 49), Мартинес, Яҳё, Анжело, Ҳайбари (Брозович, 67), Коман, Феликс (Уесли, 67), Мане, Роналду.
Ал Иттиҳод – Райкович, Ал Жулайдан, Данилу, Митай, Фабинио, Канте, Ауар (Ал Ғамди, 88), Рожер, Диаби, Бензема (Бергвейн, 76).