locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рюдигернинг «Реал»даги келажаги маълум

Германиялик футболчининг “қироллик клуби” билан ўртасидаги келишув 2026 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рюдигернинг «Реал»даги келажаги маълум
ФОТО: Getty images

“Реал” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар берди.

Германиялик футболчининг “қироллик клуби” билан ўртасидаги келишув 2026 йил ёзигача амал қилади.

Аммо “Реал” раҳбарияти футболчи билан янги шартнома имзолашни режалаштирмаяпти.

Шунингдек, клуб бош мураббийи Хаби Алонсо Рюдигернинг ўйинида барқарорлик етишмаслигидан ташвишга тушган.

Испаниялик мутахассис клуб раҳбариятига ҳимоя чизиғида Эдер Милитао ва Дин Хейсен жуфтлигига ишонч билдиришини айтган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Рюдигер жароҳат сабаб атиги битта ўйинда майдонга тушган. Футболчи катта эҳтимол билан декабрь ойида сафга қайтиши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг