locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рюдигер фаолиятини «Реал»да давом эттирмоқчи

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги шартнома жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рюдигер фаолиятини «Реал»да давом эттирмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини «қаймоқранглилар» сафида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда журналист Хорхе Пикон ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, Германиялик футболчи агар «Реал» шартномани узайтиришни таклиф қилса, бу вариантни албатта кўриб чиқишга тайёр. Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2026 йилнинг ёзида якунга етади.

Маълумот учун, Рюдигер ҳозирда жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан. Қайд этилишича, ҳимоячи жорий йил охиригача тўлиқ тикланишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер 2022 йилдан буён «Реал» сафида тўп сурмоқда. Унинг Transfermarkt'даги нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг