locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду клублар миқёсида 800 та гол урган тарихдаги илк футболчига айланди

Умуман олганда, 40 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар жами 949 та голга муаллифлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду клублар миқёсида 800 та гол урган тарихдаги илк футболчига айланди
ФОТО: Getty Images
Саудия Арабистони Про-лигаси
18.10.2025, Як.
Аль-Наср Эр-Рияд
5
Аль-Фатех
1

Саудия Про лигаси 5-туридан ўрин олган «Ан Наср» ва «Ал Фотих» ўртасидаги баҳсда (5:1) риядликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду клублар миқёсидаги 800-голини урди. Шу тариқа, 40 ёшли форвард футбол тарихида бундай кўрсаткич қайд этган илк футболчига айланди.

Беш карра «Олтин тўп» соҳибининг фаолияти давомида:

«Реал Мадрид» сафида — 450 та,

«Манчестер Юнайтед» сафида — 145 та,

«Ювентус» сафида — 101 та,

«Ан Наср» сафида — 99 та,

«Спортинг» сафида — 5 та гол урган.

Умуман олганда, Роналду ҳозирга қадар клуб ва миллий жамоа сафида жами 949 та гол муаллифига айланган.

Португалиялик форварднинг «Ан Наср» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг Transfermarkt’даги нархи 12 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг