locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду келажаги борасида бир қарорга келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду келажаги борасида бир қарорга келди
Фото: Getty Images

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг келажак режаси борасида аниқ қарорга келди. Бу ҳақда Николо Скира хабар берди.

Португалиялик футболчи бутсаларини михга илиш ниятида эмас. У яна камида икки мавсум профессионал футбол ўйнашни истамоқда.

Роналду кейинги ҳафталарда ўзининг кейинги клуби ҳақида қарор қабул қилади. Унда бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Аммо ҳали якуний қарорни амалга оширгани йўқ.

40 ёшли ҳужумчининг “Ан-Наср” билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади. У 2023 йилдан буён ушбу клуб таркибида ўйнаб келади.

Трансфермаркт портали Роналдуни 12 млн еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг