locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду фаолиятидаги 956-голини урди

«Ан Наср» ҳужумчиси «Ал Оҳдуд»га қарши баҳсда дубль қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду фаолиятидаги 956-голини урди
ФОТО: Getty Images
Саудия Арабистони Про-лигаси
27.12.2025, Як.
Аль-Наср Эр-Рияд
3
Аль-Ахдуд
0

«Ан Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолиятидаги 1300-ўйинини ўтказди ва 955 ҳамда 956-голларини киритди.

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионати 11-турида «Ан Наср»нинг «Ал Оҳдуд»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинида дубль амалга оширди.

Роналду тўлиқ майдонда ҳаракат қилди ва голларини 32-дақиқа ва 45+3-дақиқаларда киритди. Яна бир голни Роналдунинг ҳамюрти Жоау Феликс 90+4-дақиқада қайд этди.

«Ан Наср» чемпионатнинг дастлабки 10 турида мавжуд 30 очкодан 30 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. «Ал Ҳилол» эса иккинчи ўринда бўлиб, улар 4 очко ортда қолмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг