locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду 950-гол ҳақида: «Янада кўпроғини хоҳлайман»

40 ёшли португалиялик юлдуз минглик довонга етишига оз қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду 950-гол ҳақида: «Янада кўпроғини хоҳлайман»
ФОТО: Getty Images
Саудия Арабистони Про-лигаси
25.10.2025, Як.
Al Hazem
0
Аль-Наср Эр-Рияд
2

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Про-лигаси 6-турида «Ал Ҳазм»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Ушбу баҳсда 40 ёшли португалиялик юлдуз профессионал фаолиятидаги 950-голини урди.

«Жамоага ғалаба қозонишда ёрдам бера олганимдан ва 950-голни урганимдан хурсандман. Ҳар доим янада кўпроғини хоҳлайман!», — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқда.

Маълумот учун, Роналду клублар миқёсида 808 та, Португалия миллий жамоаси сафида эса 142 та голга муаллифлик қилган.

Криштиану жорий мавсум Саудия Про-лигасида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг «Ан Наср» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг