locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдиньо: “Месси ва мен аллақачон тарих яратдик, энди навбат Ямалга”

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Роналдиньо: “Месси ва мен аллақачон тарих яратдик, энди навбат Ямалга”
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ футболчиси Роналдиньо жамоанинг 17 ёшли вингери Ламин Ямал ҳақида гапирди.

“Месси ва мен аллақачон тарих яратдик, энди буни қилиш навбати Ламин Ямалга келди. Унинг ёшлигида кўрсатаётган ўйинига қойил қолмай илож йўқ. У ниҳоятда иқтидорли йигит.

Менга шундай ўйинчиларни томоша қилиш завқ бағишлайди. Улар футболни юқори даражага олиб чиқади. Умид қиламанки, у Лео ва мен каби карьера қура олади”, - дейди Роналдиньо.

Маълумот учун, Ямал жорий мавсум барча турнирларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 180 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг