Роман Папарига: “Бобур Абдуҳолиқовга гол уриш бўйича рекордни янгилашга ёрдам берганман”
Навоийнинг “Қизилқум” клуби қишки трансферлар вақтида украиналик ҳужумчи Роман Папаригани ўз сафига қўшиб олди.
Sports24.uz сайти Попарига билан интервью ташкиллаштирди. Форвард суҳбат чоғида футболга қандай кириб келгани, “Энергетик-БГУ” сафида ўзбек футболчилари билан бирга ҳаракат қилгани ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ҳақида айтиб ўтди.
“Энергетик-БГУ”даги фаолиятим ажойиб ўтди. Ўзимга бўлган ишонч яна қайта пайдо бўлди. Бобур Абдуҳолиқов билан бирга ҳужумда тўп тепган йилимиз у 26 та гол билан гол уриш бўйича рекордни янгилаганди. Ўша пайтда мен унга кўплаб голли узатмалар бергандим.
Бобур билан ҳозир ҳам гаплашиб турамиз. Ҳусанов эса ҳозир топ-клубда ўйнамоқда ва бироз камроқ вақт берилмоқда.
2024 йилда “Нафтан” сафида тўп тепдим ва 9 та гол уришга эришдим. Мавсум тугагач олдинда Ўзбекистондан ташқари жуда кўп вариантлар бор эди: Латвия, Албания, Қозоғистон ва бош мамлакатлардан”, - дейди украиналик ҳужумчи.
Маълумот учун, Папарига жорий мавсум “Қизилқум” таркибида жами 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 300 минг еврога баҳоланмоқда.