\"Рома\" муҳим ўйинда \"Милан\"ни мағлуб қилди
Photo: gettyimages
Италия А серияси
18.05.2025, Як.
Рома
3
Милан
1
Италия А сериясининг ўттиз еттинчи тури доирасида Римнинг “Рома” клуби ўз уйида Миланнинг “Милан” жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечган ушбу баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувда саксон тўрт дақиқа ҳаракат қилди.

"Рома" бугунги қарама-қаршиликдан сўнг, клуб бош мураббийи Клаудио Ранери билан хайрлашди. Мухлислар мураббий учун ажойиб перфоманс тайёрладилар. "Милан"га қарши кечган ўйин Ранери учун А сериядаги 500-ўйин ва клуб бошқарувидаги сўнгги уй ўйинидир.

Италия А серияси 37-тур
“Рома” 3:1 "Милан"
Голлар: Манчини 3, Феликс 39, Паредес 58, Кристанте 87.
Иброҳим Жалолов
Редактор