SofaScore: Элдор Шомуродов “Милан”га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
18.05.2025, Як.
Рома
3
Милан
1
Бугун Италия А Сериясининг 37-туридан ўрин олган баҳсда “Рома” ўз майдонида “Милан”ни қабул қилади.
Учрашувдан олдин статистикага ихтисослашган бир қанча нашрлар жамоаларнинг тахминий таркибларини эълон қилди.
Жумладан, SofaScore нашри ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни бугунги ўйин учун асосий таркибга киритди.

Маълумот учун, “Рома” — “Милан” беллашуви бугун, 18-май куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да “Олимпико” стадионида старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист