Родриго янги келган футболчи сабаб “Реал”ни тарк этиши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” аргентиналик ярим ҳимоячиси Франко Мастантуонони сотиб олганидан сўнг Родригога клубда қолиш имкониятлари ёмонлашган.
Ҳужум чизиғидаги катта рақобат туфайли 24 ёшли вингер ёзида жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда.
Маълумот учун, Родригониг “Реал” билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt’даги нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.