locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал”нинг бир қатор футболчилари Хаби Алонсо жамоага бош мураббий этиб тайинланишидан хавотир олмоқда

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Реал”нинг бир қатор футболчилари Хаби Алонсо жамоага бош мураббий этиб тайинланишидан хавотир олмоқда
ФОТО: Getty Images

“Реал Мадрид”нинг бир қанча футболчилари Хаби Алонсонинг бош мураббий этиб тайинланишидан хавотирда. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчилар жамоанинг 3-4-3 ёки 3-4-2-1 тактик схемаси бўйича ўйнай олишларига ишончи комил эмас. Қайд этилишича, “Реал” тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнашга ўрганиб қолган.

Қолаверса, Алонсонинг клубга келиши билан Лука Модричнинг жамоани тарк этиши бир қатор футболчиларга ёқмаган. 43 ёшли мутахассис жамоа фахрийлари билан хайрлашишга тайёр экани футболчиларни ҳайратда қолдирган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг