locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал”дан кетиши аниқ бўлган уч нафар футболчи номи маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал”дан кетиши аниқ бўлган уч нафар футболчи номи маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Жорий мавсум сўнггида Мадриднинг “Реал” клубини бирданига бир неча футболчи тарк этиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, кетадиганлар рўйхатининг биринчи қаторидан Лукас Васкес ўрин олган. “Ливерпул” ҳимоячиси Трент Александер-Арнолднинг эҳтимолий трансферидан сўнг Васкесга жамоада жой қолмайди.

Шунингдек, ҳимоячи Давид Алаба ва ярим ҳимоячи Лука Модрич ҳам “Қироллик клуби”ни тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, “Реал” Ла Лига доирасидаги ўзининг навбатдаги ўйинини эртага, 13-апрел куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да “Алавес”га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг