“Реал” юлдузи операциядан сўнг октябргача майдонга туша олмайди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўтказилиши керак бўлган елкасидаги жарроҳлик амалиёти туфайли 9-10 та ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 21 ёшли футболчи уч ойлик реабилитация жараёнидан ўтади ва октябргача майдонга туша олмайди. Бундан ташқари, англиялик ярим ҳимоячи иккита халқаро танаффусни ҳам ўтказиб юборади: 1-9-сентябр ва 6-14-октябр.
Қайд этилишича, Беллингем ўз таътлини елкасини операция қилиш учун қурбон қилади.
Маълумот учун, Беллингем жорий мавсум барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 180 миллион евроға баҳоланмоқда.