locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” юлдузи Хаби Алонсо сабаб жамоани тарк этмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” юлдузи Хаби Алонсо сабаб жамоани тарк этмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себалос жамоа бош мураббийи Хаби Алонсонинг унга бўлган муносабатидан ҳафсаласи пир бўлган ва испан гранди билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи жамоага келган биринчи кунданоқ Алонсо билан бирга ишлаган бўлса-да, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасидаги “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда захирада қолганидан норози бўлган.

Маълумот учун, Себалос ўтган мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилган. Унинг Мадрид клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг