locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” юлдуз футболчини 100 миллион еврога сотиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” юлдуз футболчини 100 миллион еврога сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби келаси мавсум бошланишидан олдин юлдуз футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS нашри журналисти Хоакин Марото хабар бермоқда.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” номи ошкор қилинмаган футболчини ёзда, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг сотиб олмоқчи.

Қайд этилишича, футболчининг нархи 100 миллион евродан ортиқроқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” жорий мавсум ҳеч қандай соврин қўлга кирита олгани йўқ. Ҳозирда клуб Испания Ла Лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг