locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” ёзнинг энг шов-шувли трансферини амалга ошириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” ёзнинг энг шов-шувли трансферини амалга ошириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби Леверкузеннинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Флориан Виртсга қизиқишда давом этмоқда ва у билан шартнома имзолашга умид қилмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар футболчи учун курашда ҳозирда “Ливерпуль” фаворит эканлигини билади, бироқ клуб ўз ишончини йўқотмаяпти.

“Реал” Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланиши Виртс билан музокараларда ҳал қилувчи роль ўйнашига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Виртс жорий мавсум барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 140 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг