locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Винисиус ўрнига Нико Уильямсни сотиб олмоқчи. Агарда...

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” Винисиус ўрнига Нико Уильямсни сотиб олмоқчи. Агарда...
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби Винисиус Жуниор жамоани тарк этган тақдирда, “Атлетик” вингери Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳозирда томонлар ўртасида бразилиялик футболчининг шартномасини 2030 йилгача узайтириш бўйича музокараларда ҳеч қандай силжиш йўқ. Винисиус “Реал”да энг кўп маош олувчи футболчига айланишни истамоқда.

Маълумот учун, Винисиус ўтган мавсум барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 170 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг