locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал\" Винисиус билан янги битим бўйича ҳалигача келиша олмади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Реал" Винисиус билан янги битим бўйича ҳалигача келиша олмади
Фото: Getty Images

“Реал” клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан янги шартнома борасида тўлиқ келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Испаниянинг El Chiringuito нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар янги шартнома шартларини муҳокама қилиб, якунда бир қарорга келмаган.

Агар барча тафсилотлар бўйича келишувга эришилса, 24 ёшли футболчи “қироллик клуби” тарихидаги энг кўп маош оладиган ўйинчига айланиши мумкин.

Режалаштирилаётган янги битим 2030 йилгача мўлжалланган бўлади.

Бразилиялик футболчи 2018 йилдан бери Мадрид клубида тўп сурмоқда. У ўша йили “Фламенго”дан 45 миллион евро эвазига “Реал” сафига келиб қўшилган. Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг