locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Винисиус билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” Винисиус билан узоқ муддатли шартнома имзолайди
Фото: Getty Images

“Реал” клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда ЕSPN хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Винисиус мадридликлар билан янги битим борасида келишувга эришган ва шартнома 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланади.

Шуниндек, футболчи йилига 20 миллион евро маош олади, бонуслар билан бу рақам 30 миллион еврогача кўтарилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Винисиус жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойида якунланади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 200 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг