«Реал» Винисиус билан музокараларни тўхтатди
Фото: Getty Images
“Реал” ҳужумчи Винисиус Жуниор билан янги шартнома бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Испаниянинг El Chiringuito нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар бир неча ой аввал янги шартнома борасида бир қарорга келган ва уни 2025/26 йилги мавсум бошланишидан олдин расман эълон қилишни режалаштиришган эди.
Бироқ ҳозирда “қироллик клуби” музокараларни давом эттиришга унчалик шошилмаётгани йўқ.
Аввалроқ Саудия Арабистонининг бир нечта клублари бразилиялик футболчига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2018 йилда “Реал Мадрид” сафига қўшилган.
Баҳром Бобонов
Редактор