locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” сўнгги 11 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” сўнгги 11 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
05.04.2025, Як.
Реал Мадрид
1
Валенсия
2

Испания Ла Лигасининг 30-туридан ўрин олган баҳсда “Реал” ўз майдонида “Валенсия”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида мезбонлар пеналти тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ Винисиус бундан фойдалана олмади.

Бу “Реал”нинг жорий мавсумдаги бешинчи ноаниқ пеналтиси бўлди. “Қироллик клуби” футболчилар барча турнирларда 16 та пеналти тепиб, уларнинг 11 тасини голга айлантиришди.

Статистикаларга қараганда, “Реал” бир мавсумда фойдаланилмаган пеналтилар бўйича 2013/2014-йилдан бери энг ёмон кўрсаткични қайд этди. Ўша мавсумда Мадрид клуби Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаганди, шунингдек, Испания Кубоги ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлганди.

Маълумот учун, айни дамда “қаймоқранглилар” Испания чемпионати турнир жадвалида “Барселона”дан 4 очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг