locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Real” раҳбарияти Беллингемнинг жорий мавсумдаги ўйинидан норози — Marca

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Real” раҳбарияти Беллингемнинг жорий мавсумдаги ўйинидан норози — Marca
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Real” раҳбарияти Жуд Беллингемнинг жорий мавсумдаги ўйинидан норози бўлмоқда. Клуб раҳбарлари ва техник мутахассислар англиялик футболчининг ўйинидаги пасайишлар сабабларини аниқлаш ва уни аввалги даражасига қайтариш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, мавжуд вазият билан боғлиқ ҳолда, жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти бир неча ҳафта аввал Беллингем билан суҳбат ўтказиб, футболчининг футболга алоқаси бўлмаган қийинчиликларга дуч келган ёки келмаганини аниқлаган.

Испания гранди 21 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда кийиниш хонаси ва майдонда етакчилик мавқеини мустаҳкамлашини кутганди, аммо бу амалга ошмади.

Маълумот учун, Беллингем жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 180 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг