locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Мастантуонини расман таништирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Мастантуонини расман таништирди
Фото: Real Madrid

Аргентиналик иқтидорли қанот вингери Франко Мастантуононинг "Реал Мадрид" сафидаги тақдимоти бўлиб ўтди.

Футболчи бугун 18 ёшга тўлди. Франко "қироллик клуби"да 30-рақам остида тўп тепадиган бўлди. Бу дегани - Мастантуоно "Кастилья" сафида рўйхатдан ўтади.

Ла Лигада асосий жамоа футболчилари фақатгина 1 дан 25-рақамгача бўлган рақамларда ўйнаши шарт.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби футболчи учун 45 миллион евро сарфлади. Умумий харажатлар билан ҳисобланганда эса бу сумма 60 миллион евродан ошиши айтилмоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг