locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Real Madrid” ёзида таркибга жиддий ўзгартишлар киритмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Real Madrid” ёзида таркибга жиддий ўзгартишлар киритмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Real” клуби ёзги трансферлар вақтида жамоа таркибига кўплаб ўзгартишлар киритиши мумкин. Бу ҳақда Relevo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Қироллик клуби”ни беш нафарга яқин футболчи тарк этади, “Real” эса тахминан тўрт футболчини харид қилади.

Ҳимоячи Лукас Васкес ва Хесус Валйехо ёзида жамоани тарк этиши мумкин. Лука Модрич эса маошини камайтиришга рози бўлса, клубда қолади.

Шунингдек, испан гранди энг кўп маош олувчи ҳимоячи Давид Алаба билан ҳам хайрлашишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, “Real” Фран Гарсия ва Ферлан Менди бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Родригонинг келажаги эса ҳалигача ноаниқлигича қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг