locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Real Madrid” Тибо Куртуа билан шартномани 2028-йилгача узайтирмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Real Madrid” Тибо Куртуа билан шартномани 2028-йилгача узайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуа билан шартномани 2028-йилгача узайтирмоқчи. Бу ҳақда Relevo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мадридликлар Куртуа дарвозабон позициясида клуб учун энг яхши вариант эканлигига ишонмоқда.

Маълумот учун, Тибо 2018-йилдан буён “Реал Мадрид” сафида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол ўтказиб юборди, 14 та ўйинда эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Куртуанинг “Қироллик клуби” билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг