“Реал Мадрид” Карло Анчелоттининг келажаги борасида бир қарорга келди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти мавсум охирида истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Релево нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Чемпионлар Лигасида “Арсенал”дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг италиялик мутахассиснинг курсиси қимирлаб қолган.
Қайд этилишича, “Реал” келаси мавсумда Анчелоттининг ўрнига Хаби Алонсоини олиб келишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинида “Арсенал” “Реал” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Томонлар ўртасидаги жавоб ўйини 16-апрел санада “Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.