locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” Хаби Алонсо билан шартнома имзолади - Marca

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал Мадрид” Хаби Алонсо билан шартнома имзолади - Marca
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби Хаби Алонсо билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Алонсо Мадридга 2018-йилдан бери бирга ишлаб келаётган ёрдамчиси Себас Паррийяни ўзи билан олиб келади.

Қайд этилишича, амалдаги бош мураббий Карло Анчелотти 25-май куни, мавсумнинг сўнгги ўйинидан сўнг Мадрид клуби билан хайрлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда “Байер” Алонсонинг кетишига тайёргарлик кўраётгани ва унинг ўрнига номзодларни ўрганиб чиқётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг