«Реал» Куртуага янги шартнома таклиф қилади
Фото: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби Тибо Куртуа билан янги шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Саша Таволери хабар қилди.
Манбага кўра, томонлар икки йиллик янги битим борасида оғзаки келишувга эришган.
Куртуанинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Агар янги келишув расман тасдиқланса, белгиялик посбон 2027/28 йилги мавсум якунигача “Реал Мадрид” сафида ҳаракат қилишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа 2018 йил ёзида “Челси”дан 35 миллион евро эвазига “Реал” сафига қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида клуб сафида 289 та ўйинда майдонга тушиб, 282 та гол ўтказиб юборган ва 114 та учрашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист