locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал\" Куртуа билан шартномани узайтиради

Клуб 33 ёшли бельгиялик дарвозабондан мамнун
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Реал" Куртуа билан шартномани узайтиради
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби 33 ёшли дарвозабон Тибо Куртуага янги шартнома таклиф қилади, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.

Қайд этилишича, Мадрид клуби Куртуанинг ўйинидан жуда мамнун. "Реал" 1 июль куни Куртуага янги меҳнат шартномасини таклиф қилади. Янги шартнома шу йилнинг ёзида имзоланиши кутилмоқда.

Футболчининг “Реал” билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. У 2018 йилнинг ёзидан буён “қироллик” клуби сафида ўйнаб келмоқда.

Ўтган мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг