«Реал» КОНКАКАФга мурожаат қилиб, «Вильярреал» — «Барселона» ўртасидаги баҳсни қолдиришни сўради
Ушбу баҳс 20 декабрь куни АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби КОНКАКАФга расмий мурожаат йўллаб, Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган «Вильярреал» ва «Барселона» ўртасидаги баҳсни ўз ҳудудида ўтказмасликни сўради. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «қироллик клуби» вакиллари ўйин Испаниядан ташқарида ўтказилиши мусобақанинг ҳалоллик тамойилига зид деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ «Реал» Испания Миллий спорт кенгашига (CSD) мазкур ўйинни чет элда ўтказишга қарши иккинчи шикоятини топширган эди. Биринчи мурожаат эса икки ойдан бери бюрократик кечикиш сабаб кўриб чиқилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, «Вильярреал» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги баҳс 20 декабрь куни АҚШнинг Майами шаҳридаги «Hard Rock» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Насрулло Каримов
Журналист