\"Реал\" Диас билан шартномани узайтиради
Томонлар 2031 йилга қадар битим имзолаши мумкин.
Фото: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби Браҳим Диас билан шартномани узайтиришга яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клуб ва 25 ёшли ярим ҳимоячи билан икки ҳафта давом этаётган музокаралардан сўнг деярли келишувга эришган.
Янги шартнома 2031 йилнинг ёзигача битим имзоланади.
Браҳимнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунланади. Ўтган мавсумда у Ла Лигада 31 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.