«Реал» Алонсога ишонишда давом этмоқда — манба
Мадрид клуби бугун «Атлетик» меҳмони бўлади.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
03.12.2025, Як.
Атлетик Билбао
0
Реал Мадрид
3
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти жамоа Ла Лига пешқадамлигини бой берганига қарамай, бош мураббий Хаби Алонсоини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Манбага кўра, клуб Алонсо келажагини белгилаб берадиган аниқ муддат ёки ўйинлар сонини белгиламаган. «Реал» раҳбарияти жамоа ҳали ҳам кучли эканини, футболчиларнинг кўплаб жароҳатлари эса барқарорликка таъсир қилганини яхши тушунади.
Қийнчиликларга қарамай, «Олимпиакос» (3:4) ва «Жирона» (1:1) билан ўйинларда жамоанинг ўсиш тенденциялари яққол сезилди.
Шунингдек, 3 декабр куни «Атлетик»га қарши бўладиган баҳс вазиятни яхшилаш учун муҳим имконият сифатида қаралмоқда, аммо у Алонсо тақдири учун ҳал қилувчи ўйин бўлмайди.
Насрулло Каримов
Журналист