locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Жорже Жезуш «Ан-Наср»ни тарк этди

Жезуш чемпионликдан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Жорже Жезуш «Ан-Наср»ни тарк этди
ФОТО: Getty images

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду тўп сурадиган «Ан-Наср» клуби бош мураббийи Жорже Жезушнинг кетиши эълон қилинди.

«У чақирув билан келди... ва бизни чемпион сифатида тарк этмоқда. Раҳмат, Жезуш, «Ан-Наср» клуби учун қилган барча ишларинг учун... Сен доим «Ан-Наср» мухлисларини севадиган ва улар томонидан севиладиган инсон бўлиб қоласан», — дейилади клубнинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.

Аввалроқ Жезуш чемпионликдан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилганди. «Ан-Наср» 86 очко тўплаб, Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоизки, жамоа ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду илк бор Саудия Арабистони чемпиони бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг