Расман! Жоан Гарсия “Эспаньол”ни тарк этди
ФОТО: Getty Images
Испаниялик дарвозабон Жоан Гарсия “Эспаньол”ни тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, голкипер учун 25 миллион евро миқдорида товон пули тўланган. Аввалроқ Гарсия “Барселона”га ўтишига яқин қолгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
Испаниялик посбон каталонияликлар билан 6 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Жоан Гарсиянинг “Барселона” футболчиси сифатида тақдимоти 20-июн куни бўлиб ўтиши мумкин.
Маълумот учун, Гарсия ўтган мавсум Ла Лигада 38 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 25 миллион евроде баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист