Расман! Жоан Гарсия “Барселона” футболчисига айланди
ФОТО: Getty Images
Испаниялик дарвозабон Жоан Гарсия расман “Барселона” футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар Гарсиянинг 25 миллион евролик товон пулини тўлаган. Томонлар ўртасида 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.
Қайд этилишича, посбоннинг расмий тақдимот маросими 20-июн куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Гарсия ўтган мавсум Ла Лигада 38 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист