Расман: Коффи Коуао – «Нефтчи» футболчиси
«Нефтчи» иккинчи давра олдидан ҳимоя чизиғини яна бир сифатли футболчи билан мустаҳкамлади. Кот-д'Ивуарлик ҳимоячи Коффи Коуао расман Фарғона клуби сафига қўшилди.
28 ёшли футболчи асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади. Шу билан бирга, у чап қанот ҳимояси ва ўнг ярим ҳимоя чизиғида ҳам муваффақиятли ўйнай олади.
Коуао футболчилик фаолиятини Кот-д'Ивуарнинг машҳур «АСEC Мимосас» академиясида бошлаган. Кейинчалик Португалиянинг «Визела» клубига кўчиб ўтиб, профессионал фаолиятини йўлга қўйган. Шунингдек, «Морейренсе» ва «Фамаликан» сафида ижара асосида тўп сурган.
2022 йилда у Франциянинг «Мец» клубига трансфер қилиниб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. Кот-д'Ивуар U-23 жамоаси сафида ҳам халқаро мусобақаларда иштирок этган.
Маълумот учун, Коффи Коуао 2026 йил ёзида «Мец» билан шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида «Нефтчи» сафига қўшилди. У Франция ва Португалия чемпионатларида 200 дан ортиқ расмий учрашувда майдонга тушган. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 2,5 миллион евро деб баҳоламоқда.